Главная » 2013 » Август » 24 » QIROL SHERNING QAYTISHI. KASTINGDA GULNORA KARIMOVA XAM.
23:24
QIROL SHERNING QAYTISHI. KASTINGDA GULNORA KARIMOVA XAM.
тудиясига ўтказилган кастингнинг иккинчи якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унга кўра, ҳакамлар ҳайъати 50 нафар энг истеъдодли иштирокчиларни саралаб олишди.

Шунингдек шу куни ҳакамлар студия иштирокчиларига "Қирол шернинг қайтиши” мюзиклида иштирок этиладиган ролларни тақсимлашди. Кастингнинг якуний босқичида лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова ҳам иштирок этди, у биринчи "Қирол шер” мюзикли хақида сўзлаб берди, унинг давоми қандай бўлиши ва тақдимотни қачон бўлиб ўтишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ташкилотчилари сифатида Фонд Форум ва «Аёллар кенгаши» РЖБ иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, кастингда иштирок этиш учун даставвал 182 киши ариза берган.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова; россиялик режиссёр ва продюсер, режиссёр-постановкачи, Zo‘r-Zo‘r Star лойиҳаси муаллифи Михаил Анисимов; «Аладдин» томоша-гуруҳи бадиий раҳбари Рустам Хамрокулов; «Тантана» ансамбли бадиий раҳбари Фотима Жўрабоева; хореограф Наталья Круглова; Ўзбекистон ёшлар театри актёри Хусан Солиҳов; қўшиқчи ва актёр Жаҳонгир Фозилжонов; актёр ва режиссёр Мурод Ражабовлар иштирок этишди.

Гулнора Каримова кастингнинг якуний босқичдан кейин мазкур лойиҳага энг яхши актёрлар, энг яхши саҳналаштирувчилар, болалар билан ишлаш студиялари, маҳорат мактаблари мутахассислари, москвалик операторлар жалб қилинишини таъкидлаб ўтди. Спектаклнинг тақдимоти Style.uz санъат ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади
Просмотров: 1493 | Добавил: DRAYK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]